Bilimlar bellashuvi

Андижон вилояти Улуғнор туманида 2015-2016 ўқув йилида умумтаълим мактаб ўқувчиларининг фанлар бўйича “Билимлар беллашуви”ни ўтказилиши юзасидан

 

ҲИСОБОТ

                                             

Мониторинг жараёнларининг холислиги ва натижавийлигини таъминлаш,умумий ўрта таълим мактабларида Давлат таълим стандартларида белгиланган талабларнинг бажарилиш ҳолатини мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб бориш, ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш, уларни тўлдириш чораларини кўриш, иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, ҳар бир мактаб, уларнинг раҳбарлари, ўқитувчилар ҳамда халқ таълими бошқарув идоралари фаолиятига баҳо бериш, шунингдек таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашдан иборат тизимини жорий этиш ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 2016 йил 16 мартдаги 47-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида  халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 2015 йил 25 декабрдаги 89-сонли буйруғи чиқарилди.Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг Давлат таълим стандартларини ўзлаштириш мониторинги ва фанлар бўйича “Билимлар беллашуви”ни холисона ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар режаси, ташкилий қўмита таркиби, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, аппеляция комиссия таркиби, аудитория раҳбарлари шакллантирилди.

Умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Билимлар беллашуви”нинг мактаб босқичи 2016 йил 4-6-январь кунлари ўтказилиб, унда 24 та умумтаълим мактаб, 1 та ДИМИ, жами 25 та таълим муассасалари ўқувчиларидан 2746 нафар ўқувчи иштирок этишди. Шундан 274 нафари 5-синф ўқувчилари, 640 нафари 6-синф ўқувчилари, 743 нафари 7-синф ўқувчилари, 1089  нафари 8-синф ўқувчиларидир.

“Билимлар беллашуви” туман босқичидан олдин худудий босқичи жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари 1,5,20 умумтаълим мактабларида ўтказилди. Худудий босқичда 24 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та ДИМИдан 16 та фан бўйича 673 нафар 5-8-синф ўқувчилари иштирок этишдилар. Тадбирнинг туман босқичида худудий босқичидан 1 ва 2 ўринни қўлга киритган ўқувчилар иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Мазкур тадбирнинг туман босқичи жорий йилнинг 23-24 март кунлари туман марказидаги  20-умумтаълим мактаби биносида халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган  баҳолаш мезонлари ва Низом асосида юқори савияда ўтказилди.

“Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида 24 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та ДИМИдан 16 та фан бўйича 238 нафар 5-8-синф ўқувчилари иштирок этишдилар. Мазкур тадбирнинг туман босқичида 1,20,21-умумтаьлим мактаблари ҳамда 16-ДИМИнинг ўқувчилар жамоаси барча фанлар бўйича  иштирок этдилар.

Фанлар бўйича “Билимлар беллашуви”да умумтаълим мактабларидан 1,4,5,6,7,10,15,19,20,21-умумтаълим мактаблари ҳамда 16-ДИМИнинг жамоалари фаол иштирок этган бўлса,  11-умумтаълим мактабларининг жамоалари мазкур тадбирга совуққонлик билан қараб ўқувчиларнинг тўлиқ иштирокини таъминламадилар

Умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни ўртача 77 балл тўплаб 16-ДИМИ жамоаси           (И. Қирғизбоев), 2-ўринни ўртача 74 балл тўплаб 1 ва 6-мактаб жамоаси (Ф.Рахмонова,З.Мадрахимова), 3-ўринни ўртача 73 балл тўплаб 9-мактаб жамоаси (Б.Йўлдашева), 4-ўринни ўртача 72 балл тўплаб 21-мактаб жамоаси (М. Акрамова), 5-ўринни  70 балл тўплаб 4 ва 20-мактаб жамоаси (А.Хайдаров, М.Абдурахмонова) эгаллади. Бундан ташқари кучли ўнталикка юқори балл тўплаган мактаблар 3,5,7,13,15,16,17-мактаблар киритилган. Энг паст натижа кўрсатган  8,12,22, мактаблар ҳисобланади.

Ўқувчиларнинг тўплаган ўртача балларини фанлар кесимида тахлил қилиб чиқдик, бунда 4 фандан ўқувчиларнинг тўплаган ўртача бали 56%дан камлиги аниқланди. Жумладан:

– Француз тили ўртача 51 балл;

– немис тили ўртача 54 балл;

– биология ўртача 53 балл;

Она тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси энг юқори (75 балл) бўлса, энг паст кўрсаткич Француз тили фанидан (51 балл) натижани кўрсатди..

Ўтган 2014-2015 ўқув йили билан таққослайдиган бўлсак немис тили фанидан 3 баллга, Вазирлар Махкамасининг 1875 сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги халқ таълими муассасалари фолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари чет тили фани ўқитувчиларини малакасини ошириш, чет тили хоналарининг моддий техника базасини яхшилаш ва бу орқали ўқувчиларнинг билим самарадорлигини янада ошириш юзасидан ижобий ишлар амалга оширилаётган бир вақтда билимлар беллашувининг туман босқичида  француз тили  фанидан ўқувчиларнинг ўртача бали 51 баллни ташкил этиб, ўтган йилдагига нисбатан 6 баллга тушганлиги аниқланди. Бундан умумтаълим мактабларида ўқувчиларга ДТС талаблари даражасида билим берилмаётганлиги маълум бўлади.

 

“Билимлар беллашуви”да фахрли ўринларни эгалллаган умумтаьлим мактаблари куйидагилар

Т.р Мактаблар рақами Фахрли ўринлар тақсимоти (сони) Жами ўринлар сони
1-ўрин 2-ўрин 3-ўрин
1 1 3 2 5 10
2 2     1 1
3 3   1 1 2
4 4 2 2 2 6
5 5 10 3 2 15
6 6 3 4 3 10
7 7 2 2 1 7
8 8   1   1
9 9     1 1
10 10 2 3   5
11 11 1 1 4 6
12 12        
13 13 1 1 2 4
14 14   1   1
15 15 2 2 3 7
16 16   1   1
17 17   1   1
18 18 1 1 1 3
19 19 6 1 1 8
20 20 5 6 2 13
21 21   3 1 4
22 22        
23 23        
24 24        
25 16-ДИМИ 10 5 4 19
  Жами 48 41 34 123

 

“Билимлар беллашуви” нинг туман босқичида 12,22,23,24 -умумтаълим мактабларидан бирорта ҳам ўқувчи фахрли ўринга сазовор бўлмади.

Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида тузилган ишчи гуруҳ томонидан 2-босқич иштирокчилари ва уларнинг натижалари тўғрисида маълумотлар базаси яратилди. ва вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этилди.

ДТС мониторинг кичик гуруҳи аъзолари томонидан вилоят халқ таълими бошқармасига ҳисобот, 2/1 ва 2/2 жадваллар китоб шаклида ва электрон шаклида  тақдим этилди.

 

WordPress Themes